8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланди

 

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки олам мунаввар, албатта.

Мамлакатимиз бўйлаб барча ташкилотлар жамоасида мўътабар аёлларимизни халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгашида партиянинг фаол аёллари ва латофатли қизлар учун байрам тантанаси ташкил этилди. Тадбирда вилоятимиз равнақи йўлида сиёсий жараёнларда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизлар, фаол депутат ва лидер аёллар иштирок этди. Байрам тадбирида ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева ҳамда ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Р.Казимовалар барчани айём билан қутладилар.

Тадбир давомида партиянинг бошланғич партия ташкилотида фаоллик кўрсатаётган ҳамда юрт тараққиёти йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган фаол аёллар муносиб тақдирланди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш