Ҳар бир номзод ўз тактикасига эга бўлиши зарур

 

Бугун Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар билан илк республика амалий семинари ўтказилди.

Видеомулоқот тарзида ташкил этилган семинарни Марказий Кенгаш раиси Улуғбек Иноятов кириш сўзи билан очиб, сайловолди тарғибот жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, номзодларнинг ўзига ишончини ошириш, сайловчилар билан учрашувларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтказиш масалалари ҳақида фикр билдирди.

Шундан сўнг Москва сиёсий технологиялар мактаби асосчиси Данилов Григорий партиянинг сайловолди компаниясини самарали ташкил этиш асослари хусусида атрофлича маълумот берди. Парламент депутатлигига номзодларга зарурий тавсиялари билан бўлишди.

Сайловда муваффақият қозониш ҳар бир номзоднинг ўз интилиши ва ташаббускорлигига, номзодлар дастурларининг пухта ва халқчиллигига боғлиқ экани тушунтирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Сайлов-2019 Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш