ЎзХДП қуйи бўғинида ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгашининг барча туман ва шаҳар кенгашларида март-апрел ойларида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Тошкент туман кенгаши ва партия депутати иштирокида Тошкент туманида жойлашган 76-сонли оилавий поликлиникада Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уставига мувофиқ, бошланғич партия ташкилоти раҳбари Н.Саидованинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини партия аъзолари ва электоратига етказиш ишларида бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун чора-тадбирлари белгиланиб, партия сафига 15 нафар аъзолар қабул қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш