Аёллар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон ХДП томонидан жойларда ўтказилаётган “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар хотин-қизларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш, бандлиги таъминланмаган аёлларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўргатиш, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Партия Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида шаҳардаги 5-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги давра суҳбатида ушбулар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда иштирок этган тиббиёт ходимлари мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда, айниқса қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий ижтимоий хизматлар сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлардан мамнунлигини билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш