Партия ёшлар қаноти билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгашининг "Ёшлар қаноти" вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий янгиликларни ёшларга ва электоратимизга етказиш режа қилинди. Шунингдек, "Ёш сиёсатчи" кўрик-танлови, ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ва 30 июнь — Ёшлар кунида ўтказиладиган лойиҳалар устида ишлаш, амалга ошириш юзасидан "Ёшлар қаноти" фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш