Зоминда “Сайёр қабул”

 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида электоратни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, халқ билан мулоқотга кириш мақсадида жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкиллаштирилмоқда.

Шу каби сайёр қабулнинг навбатдагиси Зафаробод тумани Дуоба маҳалласида бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман электр тармоқлари корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси, Дуоба маҳалласи ҳоким ёрдамчиси иштирок этди.

Сайёр қабулда Дуоба маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари эшитилди. Қабулда 8 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат эса тегишли муддатларда ҳал этиш учун назоратга олинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш