“Соғлом аёл керак ҳаётга” шиори остида хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” шиори остида тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг муоммоларини ўрганиш мақсадида давра суҳбати ўтқазилди, хотин-қизларга партиянинг дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида, партиянинг дастурий мақсадлари, олиб бораётган ишлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаб бориш мақсадида оналар ва болалар, ёш оилалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат томонидан белгиланган имтиёзлар ва улардан тўлақонли фойдаланиш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.

Лойиҳа доирасида 120 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш