Наманганда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбир ўтказилди

 

Наманган давлат университетида Халқ демократик партияси томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партия вакиллари, депутатлар, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат намоёндалари, талабалар қатнашди.

Тадбирда ҳаётнинг барча жабҳаларида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш Янги Ўзбекистон устувор йўналишининг ажралмас қисмига айлангани таъкидланди.

Мамлакатимизда ўтган қисқа вақт ичида хотин-қизларнинг ҳуқуқий мавқеини юксалтириш, оила институтини ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани қайд этилди.

Тадбир жараёнида 30 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилиниб, партиянинг эсдалик нишони ҳамда совғалари топширилди.

 

Мунира Алимова,

НамДУ Филология факултети RUA-HR-20 гуруҳи тютори.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш