Аёллар учун саёҳат уюштирилди

 

“Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида Когон шаҳрида бир гуруҳ хотин-қизлар учун маданий ҳордиқ тадбири ташкил этилди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Ж.Холмуродов ҳомийлигида вилоятдаги муқаддас қадамжолардан бири – “Етти пир” зиёратгоҳига уюштирилган саёҳат шаҳардаги Абдулла Қодирий маҳалласида яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлари учун ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Саёҳат иштирокчилари муқаддас қадамжони зиёрат қилиш билан бирга, мамлакатимиз тарихи ва бебаҳо маданий меросларимиз ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қиладиган маълумотларга эга бўлдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш