Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ва халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан шаҳардаги “Қос булақ” ва “Боз аўыл” маҳалла фуқаролар йиғинида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида депутат Қутлымурат Қалхоразов сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика ва Нукус шаҳар Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, “Қос булақ” ва “Боз аўыл” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар ишлари агентлиги вакили ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Тадбир давомида ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиниб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, шунингдек, партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг муаммолари тингланди. Жумладан, “Қосбулақ” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг таъмирталаблиги, иситиш тизимнинг ишламаслигидан масаласида, “Боз аўыл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Оразгул Абдуллаева уйини таъмирлаш бўйича мурожаат юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Аҳоли билан ўтказилган мулоқотда аниқланган барча муаммолар депутат томонидан назоратга олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш