Номзод сайловолди учрашувларида ўзини қандай тутиши керак?

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан барча даражадаги депутатликка номзодлар учун семинар ташкил этилди.

Унда партиянинг сайловолди компаниясини самарали ташкил этиш, партиядан депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурини шакллантириш, сайлов учрашувларини ҳар томонлама қизиқарли ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди.

Семинарда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов бу йилги сайловнинг аҳамияти, номзодларда ўзига ишонч ва курашувчанликни ошириш каби муҳим йўналишларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Номзодлар билан саҳнада ўзини тутиш, кўпчилик эътиборини тортиш сир-асрорлари ҳақида интерфаол машғулотлар ҳам ўтказилди.

Сайловда муваффақият қозониш ҳар бир номзоднинг ўз интилиши ва ташаббускорлигига, номзодлар дастурларининг пухта ва халқчиллигига боғлиқ экани таъкидланди.

Депутатликка номзоднинг дастури сайловолди ташвиқотининг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Ҳар бир номзод сайловчиларга келгусида қилмоқчи бўлган ишларини тушунтириб бера олиши керак.

Семинарда номзоднинг ўз сайлов округида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишдаги ўрни бўйича ҳам фикр юритилиб, нутқ равон, содда, халқчил ва ишончли бўлиши кераклиги таъкидланди.

Семинар савол-жавоб ва музокаралар асосида ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Сайлов-2019 Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш