Сайловчилар билан учрашув

 

Беруний туманидаги “Шоббоз” ва “Саркоп” овул фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес депутати, партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов сайловчилар билан учрашди.

Депутат билан бўлиб ўтган учрашувларда асосий эътибор сайловчиларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишга қаратилди. Хусусан, сайлов округи ҳудудидаги “Турон”, “Ибн Сино” ва “Палваш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан ўтказилган бевосита мулоқотларда ҳудуддаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари ўрганилди. Натижада аҳоли томонидан кўтарилган айрим масалалар жойида ҳал этилди. Мисол учун, “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида оқава суви муаммоси алоҳида насос қуриб бериш йўли билан ҳал этиладиган бўлди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 9-сонли мактаб ёнидаги йўлга тезликни чеклаш йўл белгисини ўрнатиш, “Палваш” аҳоли манзилида янги қурилган трансформаторни линияга улаш, ҳудуд аҳолисига иссиқхона қуриш учун субсидия ажратилмаганлиги масалалари юзасидан депутатлик сўрови юбориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш