Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-банди ҳамда 2021 йил 26 июндаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-бандининг ижросини ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши маъсул ходимлари, Халқ депутатлари Нукус туман кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги тиббиёт муассасаларида бўлиб ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш ҳисобига фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга имконият яратиш, болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Шунингдек, аҳоли билан суҳбатлашилди ва уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати тўғрисида фикрлари ўрганилди.