Спортчи қизлар беллашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ва вилоят Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида «2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»га бағишланган бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлардан 100 нафарга яқин спортчи қизлар иштирок этди.

Спорт усталари ва спорт усталигига номзод жамоалар ўртасида ҳамда 2010-2011 йилларда туғилган қатнашувчилар малакали ҳакамлар томонидан баҳоланди. Ғолиб ва совриндорлар ЎзХДП ва Гимнастика федерацияси томонидан 1,2,3-даражали диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Юқори ўринларни қўлга киритган гимнастикачи қизлар ва жамоалар 26-29 март кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасидаги Республика чемпионатига йўлланма олишди.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш