Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят партия ташкилотлари қошида 28230 нафар аъзони бирлаштириш мақсадида тузилган 615 та бошланғич партия ташкилоти самарали фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда партиянинг қуйи таркибий бўлинмаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор туман кенгашидаги туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур БПТда 25 нафар партия аъзоси бўлиб, унга туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Дилдора Андаева раислик қилиб, партия дастурий мақсадларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Йиғилишда бошланғич ташкилоти раисининг ўтган йилдаги фаолият юзасидан ҳисоботи эшитилди, бошланғич ташкилоти раиси қайта сайланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишлари вилоятдаги БПТларда давом этмоқда.
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.