«Тинчлик ва осойишталик – мустақиллик берган буюк неъмат!»

Ш.Рашидов тумани 6-мактабда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ва партиянинг Ш.Рашидов туман кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг жойлардаги самарали ижросида партия фаоллари ва аъзоларининг фаол иштирокини таъминланлаш мақсадида, «Тинчлик ва осойишталик – мустақиллик берган буюк неъмат!» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ва партиянинг Ш.Рашидов туман кенгаши масъуллари, партиянинг халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, фаоллар ва фахрийлар, «Тарғиботчилар» гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар қатнашди.

Мустақиллик – бугун биз эришган юксак марраларга қанот бўлган куч. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўй кўрсатиб турган озод ва обод Ватан манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир. Шу боис халқимиз ҳар йили энг улуғ ва энг азиз байрамимизни ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият билан кутиб олади.

Шу нуқтаи назардан жойлардаги барча партия ташкилотлари иштирокида мустақиллик байрамига бағишланган турли тарғибот тадбирлари, учрашувлар ўтказиш, мазкур тарғибот тадбирлари давомида мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган тараққиёт йўлимизнинг моҳиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгига мустақиллигимиз акс этган ғояларни, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирларга мувофиқ, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан, ёшлар орасида «Ватанимни гуллаб яшнаши учун мен нима қилдим?», «Мен мамлакатимда тинчликни таъминлайман», «Тинчлик ва хавфсизлик учун бирга курашамиз» шиорлари остида акциялар ўтказиш, партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейида ташкил этилган ушбу тадбирда партия ташкилоти ҳузуридаги «Тарғиботчилар гуруҳи» томонидан йиғилганларга, айниқса, ёшларга мустақиллик ҳаётимизнинг маъно-мазмунини тубдан ўзгартириб, халқимизни қарамлик кишанларидан озод қилгани, топталган қадриятларимиз, дину диёнатимиз, ору номусимизни тиклаб, ўзлигимизни англатгани, фаровон ҳаёт ва ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш йўлида беқиёс имкониятлар очиб бергани аниқ ҳаётий мисоллар ёрдамида таъсирчан маълумотлар берилди.

Тадбирга жалб этилган соҳа мутахассислари томонидан ижтимоий - иқтисодий соҳада эришилаётган ютуқларни факт ва рақамлар асосида аҳолига етказишди.

 

← Рўйхатга қайтиш