Фармон ижросини назорат қилиш тартиби белгилаб олинди

 

Бугун ЎзХДП Марказий Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг олдида турган устувор вазифалар” мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Халқ депутатлари махаллий Кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Фармонда мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш белгиланган. Вазифалар кўлами кенг бўлиб, ХДПнинг сайловолди дастурларида илгари сурилган аксарият ғоя ва таклифлар унда ўз аксини топган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида ўз ваколати доирасида турган муҳим устувор вазифалар таништириб ўтилди.

Хусусан,

- “Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш жумладан, хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши аҳволи юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

- Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий бюджетдан маблағлар ажралиши масаласини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида кўриб бориш;

- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар рўйхатини маҳаллаларда шакллантиришда депутат сифатида бевосита иштирок этиш;

- 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича қабул қилинган “Миллий дастур” ни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасида белгиланган устуворликлар ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

- Ҳар чоракда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида мазкур Фармон ижроси юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотларини эшитиб бориш тизимини йўлга қўйиш;

- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вилоят, туман, шаҳар ҳудудий бўлимлари раҳбарларини олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсиялар берилишининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, маҳаллий Кенгаш сессияларида ҳисоботларини эшитиб бориш;

- Олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан, сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга тижорат банклари томонидан Давлат бюджетидан ҳар йили ажратилиши белгиланган ресурс маблағларини мақсадли ишлатилиш устидан депутатлик назоратини ўрнатиш;

- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиялари вилоят, туман, шахар ҳокимларини “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жой билан таъминлаш масаласида амалга ошираётган ишлари хусусида ҳисоботларини эшитиб бориш тизимини мунтазам йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республика партия кенгаши ва Вилоятлар кенгашлари вакилларининг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш