"Соғлом аёл керак ҳаётга"
Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши томонидан тумандаги Қовчин маҳалла фуқаролар йиғинида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди вилоят бўлимининг малакали шифокорлари қишлоқдаги 100 нафар хотин-қизни кўрикдан ўтказишди. Кўрикдан ўтган хотин-қизларга керакли тавсиялар берилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилди. Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши депутати, "Аёллар" қаноти раиси Қ.Жумаева йиғилганларга тиббий кўрикларнинг аҳамияти, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, турли касалликларнинг олдини олиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.