Ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти ҳисобидаги бошланғич партия ташкилотларида умумий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Шундай йиғилишлардан бири бугун 56-сонли Арабмозор оилавий поликлиника бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия Фарғона вилоят Кенгаши масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, ҳудудий БПТ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

БПТ раиси Мамлакатхон Тешабоева ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди. Унда Ўзбекистон ХДП дастурий ғояларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида партия электоратини уйлантираётган масалаларга ечим топиш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар устидан депутатлик назоратини ўрнатиш ҳамда партия сафига янги аъзоларни жалб этиш борасида амалга ошрилган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Йиғилишда М. Тешабоева бир овоздан бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

Йиғилиш сўнгида партиянинг бир гуруҳ фаол аъзоларига Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари ҳамда бир гуруҳ умидли ёшларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш