Талабалар Ўзбекистон ХДПни танлади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Партия вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов талаба ёшларга Ўзбекистон ХДП фаолияти, дастурий ғоя ва мақсадлари тўғрисида маълумотлар берди. Шунинг билан бирга, қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш, электорат манфаатини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.

Учрашув сўнгида бир гуруҳ талабалар тантанали равишда партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш