Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан «Депутат маҳаллада» лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳага Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши маъсул ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Д.Ёров иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, тумандаги оғир шароитларда яшаётган, тўлиқсиз ёки ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам курсатишдан иборат.

Тадбир давомида депутат “Кеш” маҳалла фуқаролар йиғинида ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларнинг уйларига бориб, улар билан суҳбатлатлашди ва муаммоларини тинглади.

Шунингдек,яшаш шароити оғир бўлган фуқаролар Хуррамова Норбиби Жумаевна, Мухиддинова Дилдора Муйсиддиновналар ҳолидан хабар олиниб, қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди ва аниқланган муаммолар шаҳар кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш