ЎзХДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда шу ҳақда фикрлашиб олинди.
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан қабул қилинаётган қарорларни жойларга етказиш, 2021 йил давомида партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда 2022 йил учун аниқ вазифаларни белгилаб олиш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирокида ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда кўтарилган масалалар авваламбор, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари олдига, партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини янада самарали ҳал қилишга қаратилган асосли таклифларни тизимли тайёрлаш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибига киритиш тажрибасидан кенгроқ фойдаланиш механизмини такомиллаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.
Хусусан, партиямизнинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари кун тартиби ҳамда шу ҳокимият органлари доимий комиссиялари муҳокамасига сиёсий партиялар дастурий мақсад-вазифалари ва ўз доимий электорати манфаатларини ифода этувчи таклифлар киритишга доир ташаббускорлиги ортиб бораётгани кузатилмоқда. Кейинги йилларда партиямизнинг маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари мансабдор шахсларнинг жойларда ижтимоий иқтисодий масалаларнинг ҳал этилиши, давлат дастурларини амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ташаббусини илгари суришда фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, 2021 йил давомида Ҳаракат дастури ва дастурдан ташқари умумий ҳисобда депутатлик гурухларида 154 та масала, доимий комиссияларда 65 та масала, сессияларда 89 та масала кўрилган, 39 мансабдор шаҳхслар ҳисоботлари эшитилган.
Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсадларини амалга оширишнинг асосий тамойили кам таъминланган оилаларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва янги технологияларни жорий этиш асосида уларнинг ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжларини яна ҳам тўлиқроқ қондириш ҳисобланади.
Йиғилиш сўнгида партия депутатлик гуруҳлари ишини жонлантириш, партия билан алоқаларни мустақкамловчи қарор лойиҳалари ижроия қўмита аъзолари томонидан маъқулланди ва партия гуруҳлари олдида турган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.