Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зафаробод туман Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида туман ахборот ресурс марказида тадбир ташкил этилди. Унда партиядан сайланган халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутатлари, БПТлари етакчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари “Самарқанд”, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда “1+1” лойиҳаси бўйича “Ёшлар дафтар”ига киритилган ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди. Хусусан, депутатлар Б.Ҳамроқулов, Н.Умматов ушбу йўналишда ёшларга яратилаган имкониятлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўргатиш борасида яратилган шароитлар, шунингдек, бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар. Депутатлар ёшларга мурожаат қилиб, фаол бўлишни, ўзлари қизиққан соҳалар бўйича ўқув курслари ташкил этиш борасида таклифлар билдиришни, каб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этишда уларнинг хоҳишлари инобатга олинишини маълум қилишди.

Депутати Ф.Бўтаева эса мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имкониятлар ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берди.

Тадбир якунида бир Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилинган бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш