Ўзбекистон Халқ демократик партияси Гурлан туман кенгаши ва туман Ёшлар агентлиги ҳамкорлигида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда замонавий ахборот технологиялардан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Шунинг билан бирга, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, касб-ҳунар ўрганиши ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидагилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилди.
Давра суҳбатида ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашда юқоридаги каби вазифалар бўйича қарор ижросини таъминлаш борасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.