БПТ – партия таянчи

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уставида белгилаб қўйилганидек, партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бошланғич партия ташкилотларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бундан мақсад партиянинг дастурий мақсад ва ғояларига хайрихоҳлар ҳамда тарафдорлар сонини кўпайтиришдир.

Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида ушбу йўналишда БПТ томонидан ўтган йилда амалга оширилган амалий ишлар сарҳисоб қилинди.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ижроия қўмита аъзоси Ражаб Ниёзов раислик қилаётган Тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилоти тумандаги мавжуд 31 та БПТ орасида энг намуналиларидан ҳисобланади. БПТ томонидан ҳисобот даврида ҳам аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилиш, аъзолар сонини кўпайтириш, электорат билан ишлашда натижадорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот ўрнида айтдиган бўлсак, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 637 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. Айни пайтда БПТларда партия Устави талаби асосида йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

 

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш