Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласи доимий комиссияда муҳокама қилинди

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2021 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Х.Холқўзиевнинг ахбороти эшитилди. Ҳисоботда бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 11 февраль куни “Равон йўл – хавфсиз пиёда” тамоили асосида ўтказилган видеоселекторида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ўтган йилда вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, бу борада амалга оширилган профилактика ва тарғибот ишлари хусусида маълумотлар берилди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Х.Холқўзиевнинг ҳисоботи Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш