Депутатнинг ибратли фаолияти

 

Партиямиз депутатлари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш борасида бугунги кунда амалий ишларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунга партиядошимиз, халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгаши депутати Лола Шоназарованинг фаолиятини мисол сифатида келтириш мумкин.

Депутатимиз шахсий ташаббуси билан “Қирариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи Дилшода Эрдонова ҳамда Насиба Тўрақуловага ўз-ўзини банд қилишларига яқиндан ёрдам берди. Тикувчилик йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган аёлларга кредит эвазига тикув машиналари олиб бериш билан бирга, буюртмалар берилишини ҳам йўлга қўйиб берди.

Автоҳалокат натижасида тўшакка михланиб қолган II гуруҳ ногирони Гулҳаё Нормуродованинг бандлиги ҳам депутат Л.Шоназарованинг саъй-ҳаракати билан таъминланди. Эндиликда у уй шароитида "Сладус" қандолатчилик корхонаси буюртмаларини бажариб даромад олмоқда. Энг муҳими, Гулҳаё оиласидагиларига ёрдами тегаётганидан хурсанд, ҳаётга иштиёқи баланд. Айни пайтда, депутат Гулҳаё Нормуродовага ногиронлик нафақаси тайинланишини таъминлаш бўйича зарур жараёнларни амалга оширмоқда.

Албатта, депутатларимиз томонидан электорат манфаати йўлида амалга оширилаётган юқоридаги каби чора-тадбирлар аҳоли орасида партия обрўсининг янада кўтарилишига, сайловчилар ишончининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш