Тошлоқда "Бўлажак депутат" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори ташаббуси билан партия Тошлоқ туман Кенгаши қошидаги "Истиқболли ёшлар" қаноти томонидан "Агар мен депутат бўлсам" шиори остида "Бўлажак депутат" кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда иштирок этган иқтидорли ёшлар мусобақа шартларига кўра "Сайловолди ташвиқоти", "Билимдон депутат" ва "Муаммоли вазият" номинациялари бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими катта ҳамшираси Мелибоева Саодатхон Иброҳимжон қизи биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, иштирокчилардан Иродахон Хўжаназарова, Дилоромхон Неъматова, Малоҳатхон Юсупова ва Дилдорахон Рустамова танловда фахрли ўринларни эгалладилар.

Кўрик-танлов ғолиби ва совриндорларига Ўзбекистон ХДП фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш