Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши Самарқанд шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиникада хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турлихил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида “соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ташкил этилди. Унда акушер-гинеколог, терапевт, невропотолог, мамолог, кардиолог сингари мутахассис шифокорлар жалб қилиниб, 30 га яқин хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра аёлларни безовта қилаётган касалликлар бўйича муолажа тавсиялари берилиб, кам таъминланган аёлларга шифо масканларига йўлланмалар берилди.
Шунингдек, аёллар ўртасида репродуктив саломатликни асраш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммоларнинг олдини олиш борасида мулоқот ва суҳбатлар уюштирилди.