Ҳар бир мурожаат эътиборда

 

Давлатимиз раҳбари депутатлик фаолиятига баҳо берар экан: “Депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади, бутун жамиятимиз уйғоқ бўлади”, деган эди.

Дарҳақиқат, депутат фидойи, доимо изланиш ва ўрганишда бўлмас экан, ўз мақсадида изчил ҳаракат қилмас экан, фуқароларнинг дарди ташвиши, муаммолари билан яшамас экан, сайловчилар ишончини оқлаши мушкул.

2021 йил 14 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юкланиб, уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш вазифаси қўйилган эди.

Ушбудан келиб чиққан ҳолда сайлов округим ҳудуди бўлган Шароф Рашидов туманидаги “Халқобод” ҳамда “Пастки Сулоқли” маҳалла фуқаролар йиғинида юқоридаги вазифалар ижроси, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритилишини ўрганиб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишидим. Бундан ташқари, юздан ортиқ фуқаролар билан учрашиб, улардан тушган 65 та мурожаатни кўриб чиқдим. Республика ва вилоят миқёсида ҳал этиладиган 30 та масала алоҳида ажратилди, қолган 35 тасидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

Сайловчилар билан учрашувлар давомида ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ташкил этилган янги иш ўринлари билан ҳам танишилди.

 

Урол Уразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш