Қамашида тиббий кўрик

 

Қашқадарё вилояти Ўзбекистон ХДП Қамаши туман кенгаши томонидан “Ғиштли” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ва 49-сон оилавий поликлиникасининг малакали шифокорлари қишлоқдаги 45 нафар ёш болали аёлларни кўрикдан ўтказишди.

Мазкур оилавий поликлиника ҳудуддаги 4 та қишлоқ, 7 минг аҳолига хизмат қилади. Кўрикдан ўтган ёш болали аёлларга керакли тавсиялар берилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилди. Ўзбекистон ХДПдан сайланган 7-Ғиштли сайлов округи депутати М.Худойқулова йиғилган аёлларга тиббий кўрикларнинг аҳамияти ҳақида гапириб, оилалар мустаҳкамлиги ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, турли касалликларнинг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берди.

Тадбир давомида “Ғиштли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1 гуруҳ ногирони Нигора Нормуродованинг ҳолидан хабар олиниб, ҳайрия ёрдами кўрсатилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш