Партиядошимиз Исмат Санаевнинг янги китоблари тақдим этилди

 

Самарқанд вилояти Ўзбекистон ХДП Пахтачи туман кенгаши раиси, Фалсафа доктори, Турон ФА академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, адабиётшунос, тарихнавис олим Исмат Санаевнинг “Равзаи асрор”, “Машраб” ва “Зиёвуддиннинг забардаст ўғлонлари” асарлари тақдимоти бўлиб ўтди. Туман Маҳалла ва оила марказида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов, Пахтачи тумани ҳокими М. Ҳамдамов ва маънавият тарғиботчилари, журналистлар, китобхонлар иштирок этишди.

И.Санаевнинг “Армонли дунё”, “Зиёвуддин тарихи”, “Муножот”, Самарқанд, бу – Самарқанд” сингари 40 га яқин асарлари ўзбек, рус, турк ва ҳинд тилларида нашр этилган. Бундан ташқари унинг кўплаб адабий жанрлардаги девонлари чоп этилган. И.Санаев Мирзо Олим Девона Самарқандийнинг “Равзаи асрор” достонини арабчадан ҳозирги имлога ўгирган.

2020-йил И.Санаевнинг 5-қисмдан иборат “Машраб” номли асари нашрдан чиққанди. 1-қисмда Бобораҳим Машрабнинг ҳаёти ва ижодига оид манбалар ҳақида маълумотлар берилган бўлса, қолган қисмларда Машрабнинг ғазалларига бағишланган мухаммаслар, унинг асарларидан таржималар, Машраб борган қадимий манзиллар, луғат ва изоҳлар ўрин олган.

2021-йил И.Санаевнинг “Зиёвуддиннинг забардаст ўғлонлари” китоби нашрдан чиқади. Ушбу китоб Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига муносиб совға бўлди. Фронтда шаҳид кетганлар номини ёд этиш мақсадида ёзилган асарда Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, қаҳрамон унвонини олган пахтачилик 4 нафар юрт ўғлонлари ҳақида батафсил сўз боради. Шунингдек, урушнинг сўнгги ветеранлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш