Депутат – сайлов округида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев айни кунларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Мулоқот вақтида, депутат томонидан давлат раҳбарининг шу йил 18 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотининг мазмун-моҳияти аҳолига етказиляпти.

Шунинг билан бирга, қуйи палата депутати туманда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, 2021 йилда қайта ташкил этилган Халқобод оилавий шифокор пункти ва Дўстларобод оилавий поликлиникасида бўлиб, мазкур тиббиёт масканлари фаолияти, биноларининг таъмирланганлик ва коммунал хизматлар билан таъминланиш ҳолатларини ўрганди. Бу жараёнда оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиниканинг малакали кадрлар, тиббий асбоб-анжомлар ҳамда дори-дармон билан таъминланиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиника фаолияти бўйича аҳолининг фикр, таклифлари ўрганилди.

Депутат Улуғбек Вафоевнинг тумандаги ҳоким ёрдамчилари билан ўтказган учрашувларида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ечими борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди. Бунда, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни маҳаллий ҳокимлик органлари ёрдамида жойида ҳал этишга ҳамда республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларнинг мавжудлиги диққат марказида бўлди.

Таъкидлаш жоизки, сайлов округида ўтказилаётган бу каби учрашув ва ўрганишлар депутатлар фаолияти учун жуда муҳимдир. Учрашувлар ва мулоқотларда аҳоли томонидан кўтарилаётган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, таҳлил қилинади. Таҳлилларга таянган ҳолда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, парламент ҳамда депутатлар фаолиятини самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Сайлов округларидаги учрашувлар чоғида республика даржасида аниқланган муаммоларни парламент эшитуви, парламент сўрови, «ҳукумат соати», депутат сўрови каби парламент назорати механизмларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш чоралари кўрилади.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш