Партиядошимиз ёрдами билан болалар боғчаси қурилмоқда

 

Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Пучуғой қишлоғида 630 хўжалик, 3120 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқда мактабгача таълим муассасаси биноси йўқлиги сабабли, оптимизацияга тушган қишлоқ врачлик пункти биносидан фойдаланиб келинмоқда.

Қишлоқ аҳли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Муқаддас Ўразалиевага МТМ учун бино қуришда ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилганди. Халқ вакили сайловчиларининг мурожаати ижобий ҳал этилиши учун ваколати доирасида тегишли ишларни амалга оширди. Бугунги кунда жажжи болажонлар маскани учун замонавий 4-сонли МТТ қурилиши якунланиш арафасида.

Депутат Муқаддас Ўразалиева қишлоққа бориб, қурилиш ишлари билан шахсан танишди, қурувчилар, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганди.

Шунинг билан бирга, М.Ўразалиева аҳоли билан ўтказган учрашувларида фуқароларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди, бу борада ўз тавсияларини берди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш