Тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишилди

 

Маълумки, мамлакатимиз тиббиёт тизимида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимиз саломатлигини ишончли муҳофаза этадиган, сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган тизим яратиш учун катта меҳнат ва ресурслар сарфланмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар барча жойда, ҳатто олис ва чекка ҳудудларда ҳам ўз ифодасини топиши лозим. Бу борада ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, қишлоқ врачлик пункти ва қишлоқ оилавий пунктлари фаолиятига катта эътибор қаратилмоқда.

Соҳага оид қонун ҳужжатларининг бекаму кўст ижро этилиши, маблағлар мақсадли сарфланиши албатта, халқ вакиллари ва жамоатчилик назоратида бўлиши лозим. Шу маънода олганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова 133-Шаҳрисабз сайлов округида аҳоли билан ўтказаётган учрашувлари давомида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратди. Ҳудуддаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, уларнинг малакали мутахассислар, тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармонлар билан таъминланишининг аҳволини ўрганди. Тиббиёт ходимлари, фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг тиббий хизмат фаолияти хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Парламент қуйи палатаси депутати Дилром Имомова шунинг билан бирга, туман Мактабгача таълими бўлими фаолияти билан танишиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш