Асосий эътибор электорат билан манзилли ишлашга қаратилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўнғирот туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан “Аёллар билан юзма-юз ” лойиҳаси ўтказилди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар яшайдиган хонадонларга бориб, улар билан юзма-юз суҳбатлашилди, уларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ечимини топиш чоралари кўрилди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни аниқлашга, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боришга, манзилли қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Шунинг билан бирга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

 

Гулназ Далибаева,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш