“Кучли ижтимоий ҳимоя – барқарорлик таянчи”

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театри биноси олдидаги фавворали ялангликда ташкил этилган “Кучли ижтимоий ҳимоя – барқарорлик таянчи” мавзусидаги сайловолди тарғибот тадбири ўзига хос хордиқбахш шоу тусини олди.

Шаҳар ва туманлардан партия электорати бўлган ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган аҳоли вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва ЎзХДПдан депутатликка номзодларнинг фаол иштирокида ўтган тарғибот тадбирида партия вилоят кенгашининг раиси Абдурашид Убайдуллаев, ЎзХДП Марказий Кенгаши аъзоси, шоир Зиёвиддин Мансур сўзга чиқди.

ЎзХДП фаоли, “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳожиакбар Паттоевнинг партия Сайловолди дастури бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари кўпчиликка манзур бўлди.

Театр ижодий жамоаси томонидан тақдим қилинган бадиий дастур. ЎзХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти теварагида бирлашган истеъдод соҳибларининг чиқишлари билан янада қизиқарли тус олди.

Уч юздан зиёд иштирокчилар жам бўлган майдон “Чорсу” деҳқон бозорига келганлар ҳамда марказдаги бекатлардан қизиқиш билан қўшилган томошабинлар билан беш юз нафардан ортиб кетди.

Партия дастурий мақсадлари ва Сайлов кодексига доир савол-жавоблардан иборат совринли викторина ўйини, спортчи ёшларнинг қизиқарли чиқишлари тарғибот тадбирига ўзгача мазмун бағишлади.

ЎзХДП фаоли вилоят театри директори Озода Усмонова ва яна бир қатор фаол тарғиботчилар вилоят партия кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Спортнинг Таэквон-До (ИТФ) тури бўйича етти карра Ўзбекистон ва икки карра жаҳон чемпиони Илҳомжон Ражабовга партияга аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилди.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш