Маҳаллада тарғибот тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан Чуст туманидаги “Садача” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Наманган вилоят ва Чуст туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаш депутатлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими, Республика маънавият ва тарғибот маркази туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳалланинг фаол хотин-қизлари иштирок этди.

Президент Фармонининг юртимиз хотин-қизлари ҳаётида тутган ўрни, мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш масалалари хусусида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева тўхталиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ташкилотчилар, депутатлар ва партия фаоллари “Садача” МФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўргандилар ҳамда уларга партиянинг эсдалик совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш