Чирчиқда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

 

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши иштирокида Чирчиқ шаҳар Тиббиёт коллежи бошланғич партия ташкилоти раиси Ш.Ибрагимованинг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда ЎзХДПнинг дастурида белгиланган мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини, бошланғич партия ташкилоти иш фаолиятини самарали ташкил этиши, партия сафини кенгайтириш, сиёсий, маънавий ва маърифий тадбирлар, учрашувларни белгиланган режа асосида ўтказиш каби вазифалар бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун чора-тадбирларида белгиланди.

Ҳисобот сайлов йиғилишида Ш.Ибрагимова партия аъзолари томонидан бир овоздан бошланғич партия ташкилоти раиси этиб қайта сайланди.

Йиғилишда кенгаш томонидан Бошланғич партия ташкилоти раисига партия фаолияти бўйича тегишли маслаҳат, тавсиялар берилди.

Йиғилиш сўнггида партия сафига 8 нафар аъзолар қабул қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш