Ёшлар кексалар ҳолидан хабар олишди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 100 ёшдан ошган кекса отахону онахонлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олишди.

Тадбир давомида фуқароларга сайлов қонунчилигига оид ўзгаришлар ҳақида тушунча берди. Партиянинг сайловолди дастури, ғоялари ва ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик Ўзбекистон ХДПнинг бош мақсади эканлиги таъкидланди.

Йўқлов тадбирлари давомида шунингдек, уруш фахрийларининг турмуш шароити ўрганилди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди. Кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олинганлиги уларга бир олам қувонч бағишлади.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш