Мирзачўл туманиги Бошланғич партия ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мирзачўл тумани кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмасидаги Бошланғич партия ташкилотида партия тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирокчиларга партия олдида турган устувор вазифалар тўғрисида ҳамда хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларнинг муоммолари ўрганиш ва амалий ёрдам бериш кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Партияга аъзо бўлган 28 нафар хотин-қизларга партиянинг аъзолик гувохномалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида оилавий поликлиникаларда фаолият кўрсатаётган фаол партия аъзоларига эсдалик совғалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш