Ҳар қандай сиёсий партия фаолиятида унинг қуйи бўғинлари алоҳида ўрин тутади. Партиянинг қуйи бўғинлари – яъни, бошланғич партия ташкилотлари электорат ва партия ўртасида ўзига хос алоқа воситаси ҳисобланади, десак янглишмаган бўламиз. Бунда бошланғич партия ташкилотининг аҳоли орасида партиянинг мақсад ва вазифалари тарғиботини самарали ташкил этиши, шу орқали, тарафдорлар сонини кўпайтириши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ўтган йилги фаолият танқидий-таҳлил этилиши билан бирга, истиқболдаги устувор йўналишлар, янги вазифалар белгилаб олинмоқда. Хусусан, ЎзХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Александр Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган БПТда бўлиб ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари ва аъзоларии иштирок этган йиғилишда БПТнинг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ва партия дастурий мақсад, ғояларини амалга ошириш борасида қилинажак ишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.