Партиямиз фаоли 6 нафар болани ўз тарбиясига олди

 

Ўзбекистон туманининг “Яйпан гузар” маҳалласида истиқомат қилувчи партиямиз фаоли Мастурахон Эргашева Тошкент, Чирчиқ ва Қўқон шаҳарларидаги “Меҳрибонлик уйлари”дан 6 нафар ўғил болани ўз тарбиясига олиб, “Оилавий болалар уйи” фаолиятини йўлга қўйди.

Хонадон соҳиби Дилшодбек Эргашев тадбиркорлик билан шуғулланса, оила бекаси Мастурахон опа малакали педагог, тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият юритади.

Эргашевлар хонадонида болаларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шароит муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.

– Боланинг бегонаси бўлмайди, фарзандларимиздан бор меҳримизни, таълим-тарбиямизни аямаймиз. Уларнинг камоли ва истиқболи йўлида эзгу ва улуғ мақсадларни ният қилганмиз, – дейди Мастурахон Эргашева.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши маъсул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш