Кўчат экиш ишлари давом этмоқда

 

Зарафшон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Тадбирда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, 9-умумтаълим мактаби директори, партиядошимиз А. Тумишова, шаҳар халқ таълими мутасаддилари З. Раҳимов, З. Исломов ҳам иштирок этишди.

Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, тадбир давомида 150 дона турли кўчатлар ўтқазилди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш