Доимо эътиборимиздасиз!

ЎзХДП Зафарабод туман Кенгаши ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Биз ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланиши тарафдоримиз” мавзуси остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида тумандаги ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 5 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқтаёк, 2 нафарига эшитиш масламаси топширилди.

– Партиямиз дастури ва Сайловолди дастурида электорат манфаатларини янада кенгроқ ҳимоя қилиш, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган, – дейди партиянинг Зафаробод туман Кенгаши раиси Холмурод Ережепов. – Шу мақсадда ўзгалар парваришига муҳтож бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор амалий тадбирлар олиб бориляпти. Уларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласига жиддий аҳамият бериляпти. Бугунги тадбир ҳам шу мақсадда ташкил этилди.

 

Маърифат МАВЛОНОВА,

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш