Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 17-19 март кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисида кўрилган масалалар ҳамда қонунларни тегишли соҳа вакиллари иштирокида кўриб чиқиш мақсадида парламент юқори палатасининг Оролбуйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Ботир Матмуратов ва Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Беруний туманида бўлди.
Дастлаб халқ вакиллари ва туман раҳбарияти “Беруний” ОФЙ ҳудидида «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги тадбирда иштирок этиб, мевали ва манзарали кўчатлар экдилар.
Шундан сўнг, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиш мақсадида овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишилди ҳамда шифокорлар билан суҳбатлашиб мавжуд муаммолар ўрганилди.
Бундан ташқари, халқ вакиллари тумандаги “Beruniy Green Horse” МЧЖ чорва комплексида бўлиб, мажмуанинг имкониятлари, ем-хашак базаси, уни янада ривожлантириш учун давлат томонидан субсидия ажратилиши ҳамда мавжуд муаммоларни ўргандилар.
Сенатор ва депутатлар “Обод қишлоқ” дастури асосида яқинда қуриб битказилган “Беруний” ОФЙдаги Маданият саройининг тантанали очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши
Ахборот хизмати.