Ўзбекистон Халқ демократик партияси Китоб туман кенгашининг Қашқадарё “Кўприклардан фойдаланиш, қуриш” унитар корхонасидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти раиси З.Қаюмова БПТнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан маъруза қилиб, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато, камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусидаги режалар ҳақида ахборот берди.
Партия вилоят кенгаши бўлими бошлиғи Ў.Қурбонов маъруза юзасидан сўзга чиқиб, сиёсий партияларга берилаётган кенг имкониятлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш сўнгида З.Қаюмованинг номзоди Қашқадарё “Кўприклардан фойдаланиш, қуриш” унитар корхонаси бошланғич партия ташкилоти раислигига бир овоздан маъқулланди.
Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши