Қашқадарё вилояти Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши раисининг жамоатчилик асосида хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Озода Давронованинг ташаббуси билан туманнинг "Чорбоғ" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида учрашув ташкил этилди.
Унда йиғилган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, яратилаётган имкониятлар ва киритилаётган янгиликлар ҳақида гапириб берилди. Юртимизда аёлларни қадрлаш, эъзозлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Чекка ҳудудларда истиқомад қилувчи хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда бу каби тадбирлар ўз самарасини бериб келмоқда.