Муаммолар жойида ҳал этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида Зарбдор туманидаги "Шодлик", "Дўстлик", "Наврўз" ва "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ҳамда депутат сайёр қабули ўтказилди.

Тиббий кўрик хотин-қизларда учрайдиган касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг саломатлигини назоратдан ўтказиш, касаллик аниқланганларни даволатиш чораларини кўриш ва мутахассислар томонидан тавсия бериш мақсадида ташкил этилди.

Тиббий кўрикка юздан ортиқ  хотин-қизлар жалб этилиб, улар малакали гинеколог, терапевт, болалар ортопеди, невропатолог, эндокринолог, болалар терапевти, УТД ва ЭКГ аппарати мутахассислари томонидан текширувдан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра, соғлиғида муаммоси бўлган аёлларга даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига йўлланмалар, кам таъминланган оилаларга поликлиника томонидан бепул дори-дармонлар берилди.

Сайёр қабулда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати томонидан 20 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилди. Хусусан, ишга жойлашиш бўйича  ёрдам сўраб мурожаат қилган хотин-қизлар тумандаги “Бўстон текстил” корхонасига йўналтирилди. Яна беш нафар мурожаатчининг турли масаладаги мурожаатлари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли чоралар белгилаб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Нуриддин Холматов, партия ва туман кенгашлари мутасаддилари, маҳалла раислари ва фаоллари иштирок этди.

 

Нилуфар Алламуратова,

халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш