Депутат сайловчилар ҳузурида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ туманларида маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, қуйи палата депутати Қуйи Чирчиқ туманида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар, шунингдек ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар билан ишлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганди.

Ўрганиш давомида турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди. Жумладан, “Қўштамғали” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳим Деҳқуловнинг ўғлига касб-ҳунар ўрганиш ва иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаати депутат кўмаги билан маҳаллий ҳокимият органи томонидан ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, Оққўрғон шаҳрида яшовчи Лобар Файзиеванинг туғма юрак хасталигидан азият чекаётган қизини операция қилиш учун ордер ажратиш масаласидаги илтимоси ҳам жойида қаноатлантирилди.

Депутат Зуҳра Шодиева сайловчилар билан учрашувлар давомида тиббиёт, таълим муассасаларидаги шароитлар билан танишиб, муассасалар жамоаси, ҳудуд аҳолиси билан мулоқотда бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш